Айрим давлат боғчаларида тўлов миқдори камайтирилади
Жамият
−
02 Январь 2023 6714 1 дақиқа
Ўзбекистон Президентининг “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди.
Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Шунингдек, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:
5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.
Live
Барчаси