Аёлнинг видеосини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар ушланди

Жамият 8018
image

Чироқчи туманида фуқарони интернет тармоқлари орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. ва С.А. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ғ.нинг Н. исмли аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видеотасвирларни интернет тармоқларида тарқатиб, уларни шарманда қилиш билан қўрқитиб, 1000 АҚШ доллари талаб қилган. Улар талаб қилинган пулдан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ю. ва С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 309
Рейтинг: 2.9
t
×