Аёлларни фоҳишаликка юбораётган шахс чегарада ушланди

Жамият

image

Тошкент вилоятида аёлларни фоҳишалик билан шуғанлланиш учун Қозоғистонга жўнатаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 12 январь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга 35 ёшли Светлана К. ва 28 ёшли Манзура А. мурожаат қилишган. Аризачилар уларни Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрига фоҳишалик қилиш учун жўнатишни таклиф қилган 32 ёшли Ирода Д.га нисбатан чора кўришни сўраган.

15 январь куни тахминан соат 15:00 да Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ИИББ ходимлари Ирода Д.ни “Ғишткўприк” чегара постида шикоятчиларни қўшни республикага жўнатаётган вақтида қўлга олган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик одам савдоси чегара

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг