Аёллар футболи. Ўзбекистон Мўғулистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Sport

image

Бугун, Ханчжоуда Осиё ўйинлари доирасидаги аёллар футболи бўйича Мўғулистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда япониялик мутахассис Мидори Хонда бошчилигидаги ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига 6 та жавобсиз тўп киритди.

Учрашувда голларга Азиза Норбоева (36), Шоҳида Тожиддинова (45+1), Мафтуна Шойимова (58), Диёра Ҳабибуллаева (дубль 78-89) ва Нилуфар Қудратова (84) муаллифлик қилди.

Шу тариқа дарвозасидан 6 та тўп олиб чиққан Мўғулистон терма жамоаси майдонни голсиз тарк этди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон термаси навбатдаги ўйинини 28 сентябрь куни мезбон давлат – Хитой вакилларига қарши ўтказади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends