Аёл киши Франция Бош вазири бўлди

Олам 3506
image

Франциянинг амалдаги Меҳнат вазири Элизабет Борн Бош вазир лавозимига тайинланди, у Жан Касекс истеъфога чиққанидан кейин бўшатилган.

Елисей саройи баёнотида айтилишича, 61 ёшли Борн Бош вазир этиб тайинланди ва унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси юкланди.

Борн Транспорт вазири (2017-2019), Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири (2019-2020) ва Меҳнат вазири (2020-2022) лавозимларида ишлаган.

Борн Франция Бешинчи Республикасининг иккинчи аёл Бош вазири бўлди. Ушбу лавозимдаги биринчи аёл Эдит Крессон бўлиб, у бу лавозимни 11 ой - 1991 йил майидан 1992 йил апрелигача Франсуа Миттераннинг иккинчи етти йиллик президентлик даврида эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, кейинги беш йиллик учун Франция президентлигига ўтказилган сайловнинг иккинчи босқичида Эммануэль Макрон асосий овозларни санаб чиқишдан кейин 58,55 фоиз тўплади ва ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, Францияда Бош вазир лавозими 1958 йилнинг 4 октябрь куни янги Конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилган референдум асосида киритилган. 

Парламентнинг ваколатлари сезиларли даражада чекланган эди.  Ҳукуматнинг Миллий Ассамблея олдидаги асосий масъулияти сақланиб қолган (у ҳукуматга ишончсизлик вотумини эълон қилиши мумкин, лекин Президент Бош вазирни тайинлашда ўз номзодини парламентга тасдиқлаш учун тақдим этиши шарт эмас).

Шундан буён мамлакат Ҳукумати 24 Бош вазирни кўрди. Ҳукуматнинг 12-раиси эса Эдит Крессон эди. У бу лавозимда 1991 йилнинг 15 майидан 1992 йилнинг 2 апрелигача ишлаган ва Франция тарихида ҳозирча ягона аёл Бош вазир бўлиб қолмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.2
t
×