Аввалги ҳукуматлар хатосини такрорламаймиз – Жапаров ўзбек-қирғиз чегара муаммосига изоҳ берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара муаммосига тўхталиб, бу ҳали илк босқичларда эканини, музокаралар ва ер алмашишсиз масалага ечим топилмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Садир Жапаров КТРК телерадиокорпорациясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз аввалги ҳукуматлар хатосини такрорламаслик учун одамларга кўрсатамиз, уларнинг розилигини оламиз ва ҳал этамиз. Бизнинг сиёсат шундай. Аслида, барчаси ёпиқ тартибда бўлиши керак, кўплаб ҳужжатлар махфий. Бироқ биз халқ фикри билан ҳисоблашамиз”, деган Президент Жапаров.

Аввалроқ, Ўш вилоятининг Ўзган ва Қора-сув туманларида фуқаролар Кампир-обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойиш ўтказгани хабар қилинганди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси – Ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ҳукумати делегацияси раҳбари Қамчибек Тошиев норози аҳоли билан учрашиб, халқ фикри устувор эканини ва сув омбори қўшни давлатга берилмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан келишувга кўра, қуйидаги ҳудудлар Қирғизистонга ўтди:

•    Кок-Серек – 105 га;

•    Ала-Бука туманидаги Боястон – 212 га;

•    Қора-Сув туманидаги Оқ-Тош – 100 га;

•    Қора-Белес – 25 га;

•    Наманган ва Жалол-обод вилоятлари оралиғидаги Ғовасой – 8 минг га;

•    Унгар-Тоо тоғидаги ерлар – 35 га.

Булар эвазига Ўзбекистон Кампир-Обод сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, Шаҳрихонсой канали жойлашган 50 га ҳудуд ҳам расмий Тошкентга берилади. Бунинг эвазига Қирғизистон Ўзган тумани ҳудудига 50 га қўшиб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг