“Аввал масхаралашди, кейин ишимни қоралашди...” Кобулда бургер сотиб юрувчи аёл қиссаси
Олам
−
08 Март 2020
15183Кобулда дам олиш кунлари 30 ёшли Марям Муҳаммадий шаҳар бўйлаб қуёшдан энергия олувчи аравачасида бургер сотади. Муҳаммадий аввал эркаклар касби деб қаралган сотувчилик билан бир неча йилдан бери шуғулланиб келади.
Аёл бу ишни бошлаш у учун осон бўлмагани ҳақида гапириб берди.
"Аввал одамлар мени масхара қилиб кулди. Кўчада ишлаётганимни қоралашди. Лекин ҳозир вазият яхшиланмоқда ва одамлар мени рағбатлантирмоқда. Ҳозир эркаклар мени қўллаб-қувватлаб, овқатларимизни мазали ва фойдали эканлигини айтиб кетишади", дейди Марям.
Муҳаммаддий кўпчилик сингари, 1996-2001 йиллар даврида аёлларга ўқишни, ишлашни ва уйдан эркак ҳамроҳисиз чиқишни тақиқлаган "Толибон"нинг ҳокимиятга қайтиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
"Бу иш биз учун жуда муҳим. Менинг фикримча, "Толибон" аёлларнинг ишига аралашмаслиги керак, чунки эркаклар ва аёллар ўртасида фарқ йўқ. Икки жинс вакиллари ҳаётни яхшилаш учун бирдек ҳаракат қилиши зарур", деди Марям Муҳаммадий.
Муҳаммадийдан бургер харид қилиш учун тўхтаган йигирма бир ёшли Беназир Мусавий унинг фикрларига қўшилди.
"Бу аёлни биринчи марта бургер сотиб юрганини кўрганимда, жуда хурсанд бўлгандим. Фикримча, афғон аёллари ўз муаммоларини мустақил ҳал қилишлари керак", дейди Мусавий.
Маълумот ўрнида, бу бизнесни 2018 йилда 27 ёшли Фарҳод Важдий бошлаган, у Покистондаги қочқинлар лагерида туғилган. Ҳозирда Кобулда 25 та озиқ-овқат аравачасида ишлайдиган 50 та аёлни иш билан таъминлаган. У бу йил аравачалар сонини 100 тагача кўпайтирмоқчи.
"Афғонистонга қайтганимда аёлларга жуда ёмон муносабатда бўлишганини кўрдим. Уларга бизнес билан шуғулланиш ва молиявий мустақилликка эришишга жиддий тўсқинлик қилишар эди. Шунингдек, аёлларни ижтимоий-иқтисодий имкониятлардан чеклашарди", деди Важдий.
Важдий аёлларни бизнес билан шуғулланишига ундар, бу борада ўз ғоялари билан ўртоқлашарди. Кўп ўтмай, у махсус аравачада бургерлар сотишни бошлаб юборди.
"Мен афғон аёллари учун ишлашни бошладим. Чунки мен афғон аёлларини Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишида тенг равишда ҳисса қўша оладиган кўникмалар ва билимларга эга бўлган катта инсоний ресурс сифатида кўрмоқдаман" дейди тадбиркор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь