Аввал Хитой, кейин АҚШ. Иккала давлат журналистлари нега сарсон бўлмоқда?

Олам

image

Бугун, 6 март куни Бутунхитой журналистлар уюшмаси AҚШда Хитой оммавий ахборот воситалари ва уларнинг ходимларига қарши олиб борилаётган чора-тадбирларни қоралаб чиқди.

"Бутунхитой журналистлар уюшмаси Қўшма Штатларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларига қарши қаттиқ норозилик билдиради. Aмерика томонидан амалга оширилаётган ушбу хатти-ҳаракатларнинг салбий оқибатларидан жиддий ташвишдамиз", дейилади баёнотда.

Уюшма AҚШни совуқ уруш менталитетидан ва ғоявий хурофотга асосланган сиёсий тазйиқдан воз кечишга, Хитой оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловларни олиб ташлашга, уларнинг ишларига аралашмасликка ва Америкада ишлайдиган хитойлик журналистларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини асоссиз равишда бузилишига чек қўйишга чақирди.

Аввалроқ, Давлат департаментининг юқори мартабали вакили AҚШда фаолият юритаётган Хитойнинг бешта давлат ОАВи ходимлари 160 дан 100 тага қисқаришини айтган эди. Буларга “Синьхуа” ахборот агентлиги, CGTN телеканали,  “China Radio International” радио компанияси, “China Daily” газетаси ва  Hai Tian Development USA компанияси ҳисобланади. Янги қоида 13 мартдан кучга киради.

AҚШ расмийларининг фикрига кўра, ушбу чоралар Пекинни Aмерика ва бошқа хорижий оммавий ахборот воситаларига нисбатан "адолатли" муносабатда бўлишга ундайди. Ушбу қадамлар шаффофликка асосланади. Хитой коронавирус ҳақидаги мақола туфайли “Wall Street Journal” нашрининг уч нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ журналист Хитой ОАВ

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг