“Автомойка”дан олиб қочилган машина ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
30 Апрель 2023
7128Тошкент шаҳрида “Автомойка”дан олиб қочилган машина ЙТҲга учраб ташлаб кетилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 апрель куни Сергели 5 даҳаси 2-метро бекати ёнида жойлашган автомашина ювиш шахобчаси ишчиси "И." исмли шахсга ўзига тегишли бўлган оқ рангли Lacetti русумли машинани ювиш учун калити билан ташлаб кетган. Эртаси куни эса автоуловини олиб кетиш учун келган вақтида автомашина ва "И." исмли шахс ювиш шохобчасида йўқлигини кўриб, ушбу шахсни аниқлашда ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи 20 ёшли У.И. содир этгани ва жабрланувчига тегишли бўлган автомашина у томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Водий йўли”да давлат рақамлари ечилган ва йўл-транспорт ҳодисасига учраган холда ташлаб кетилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан У.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи У.И.ни қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев