Автомобиль тезлиги 19 яшар қизнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди
Жамият
−
20 Май 2020
12049Жорий йилнинг 19 май куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида содир бўлган автоҳалокатда 19 яшар қиз нобуд бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа соат 13:30 ларда, туман ҳудудидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлининг 7 км да содир бўлган. 1989 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ж. (эркак) Nexia машинасини тезлигини ошириб ҳайдаган. У олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Н.Т. (эркак) бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда Nexia олди ўриндиғида ўтирган йўловчи 2001 йилда туғилган З.Н. (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Маълумотларга кўра, ушбу автомобиль ҳайдовчиси М.Ж. ва йўловчиси 1979 й.т. С.А. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
“Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.