Автомобиль капотини аквариумга айлантирганлар жазоланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштиргани ҳамда унинг ичига сув тўлдириб, балиқларни солгани акс этган видео тарқалди. Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта эътироз келтириб чиқарди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолатни Экология вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганган. Ўрганиш натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида фуқаро И.Н. томонидан содир этилгани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари – 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

“Аслида бунақа иш қилиб бўлмас экан. Энди билдим, тўғриси олдин билмагандим. Балиқлар ўзимизники эди. Барибир ҳам ўзимизники бўлгани билан одамларга бунақа насрани кўрсатиб тарғиб қилмаслик керак экан. Одамлар бундан кўриб бошқача контент қилиб, кимларгадир зарар етказиши мумкин”, дейди шу ишни қилган шахс.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида фуқаролар ҳаракатланиб кетаётган автоуловнинг юкхонасига сув тўлдириб, ичида овқатланган эди. Кейинроқ ушбу ҳаракатларни содир этган барча фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 12 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

аквариум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар