Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди
Жамият
−
07 Май 2024 17451 1 дақиқа
Ўтган ой бошида Ўзбекистонда автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 бараварга оширилган ва бу жамоатчилик орасида норозилик туғдирганди. Орадан бир ой ўтиб, бундай тартиб бекор қилинди ва автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар олдинги нархга қайтди. Бу ҳақдаги Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, автомототранспорт воситалари, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси эндиликда БҲМнинг 10 фоизини (34 минг сўм) ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ўзгартирилган тартибга кўра, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим БҲМнинг 1,5 баравари (510 минг сўм), бошқа автомобиллар учун эса БҲМнинг 6,84 баравари (2 миллион 325 минг сўм) тўланиши керак эди.