Автобус портлашида бир киши ҳалок бўлди
Олам
−
02 Июнь 2019
3240Афғонистон пойтахтида юриб кетаётган автобус портлаган. Натижада бир киши ҳалок бўлган ва 10 нафар афғон фуқароси оғир тан жароҳати олган. Ҳозирда жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
“Шунингдек, портлаш сабаб ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкин”, дейилган Tolo News телеканалининг Twitterдаги саҳифасида тарқатилган хабарда.
Маълум бўлишича, автобус шаҳардаги университетлардан бирининг олдидан ҳаракатланаётган бўлган.
LiveБарчаси