Австрияда бортида икки нафар ўзбекистонлик бўлган самолёт ҳалокатга учради
Жамият
−
09 Октябрь 2023
10321Жорий йилнинг 4 октябрь куни Австриянинг Каринтия федераль ерининг Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалокатга учраган. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси берган маълумотларга кўра, Словениядаги “Aviation Career Center” авиамактабининг 21 ёшли талабалари K.Н. ва A.Х. ҳозирда Каринтия клиникаларида даволанмоқда.
Ўзбекистон дипломатлари талабалар билан боғланган. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.ларга зарур ёрдам кўрсатиляпти.
“Элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назоратга олди”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси