Австрия ЖЧ дебютантини мағлуб этди
Спорт
−
17 Июнь 2057 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Австрия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс Австрия терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Австрияликлар 20-дақиқада ҳисобни очишди. Голга Романо Шмид муаллифлик қилди. Иордания терма жамоаси эса 50-дақиқада Али Олваннинг аниқ зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувдаги ҳал қилувчи вазият 76-дақиқада юз берди. Иордания ҳимоячиси Язан Ал-Араб тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди ва шу тариқа Австрия яна олдинга ўтиб олди. Баҳсга нуқтани эса тажрибали ҳужумчи Марко Арнаутович қўйди. У 90+12 дақиқада белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасининг учинчи голини киритди. Шу тариқа, Австрия ва Аргентина терма жамоалари 1-турдан сўнг “Ж” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Эндиликда Австрия терма жамоаси навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 22 июнь куни Аргентинага қарши ўтказади. Иордания терма жамоаси эса 23 июнь куни Жазоир билан майдонга тушади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси