Австралиядан топилган қурбақа рекорд ўрнатиши мумкин
Олам
−
21 Январь 2023
11305Австралиянинг шимоли-шарқидаги боғдан оғирлиги 2,7 килограммга яқин бўлган қурбақа топиб олишди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Австралиянинг Атроф-муҳит ва фан департаменти маълум қилишича, "Тоadzilla" номини олган қурбақа “Конвей” миллий боғида парк ходимлари томонидан топилган. Урғочи қурбақа катталиги бўйича ҳозиргача аниқланган қурбақалар орасида энг йириги бўлмоқда. Шу пайтгача энг катта қурбақа оғирлиги 2,65 килограмм бўлган Швециядаги Принсен номли қурбақа бўлиб, 1991 йилда Гиннес рекордлари китобига кирган.
Маълумот учун, бу турдаги қурбақалар илк бор Жанубий Америкадан Австралияга 1935 йилда қамиш қўнғизларига қарши биологик кураш сифатида олиб келинган. Шундан сўнг уларнинг танасида ўзгариш бўлиб, зарарли мавжудотга айланган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси