Австралиядаги фестивалда юзлаб “Элвис Пресли” қатнашди (фото)

Маданият-санъат

image

Австралиянинг Паркс шаҳарчасида Элвис Преслига бағишланган анъанавий фестиваль 30-маротаба ташкил этилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Фестиваль Сидней шаҳридан 350 километр шимолий-ғарбда жойлашган Паркс шаҳарчасида бўлиб ўтмоқда. Аҳоли сони 14 минг нафарни ташкил этувчи шаҳарчага 24 минг томошабин келган.

Фестивалда юзлаб иштирокчилар худди қўшиқчи Элвис Преслидек кўринишда ва кийимда бўлиши анъанага айланган. 

Шунингдек, тақлидчилар танловидан ташқари, Элвис Преслига бағишланган фото суратлар ва картиналар танлови, рақс дарслари ва викториналар бўлиб ўтган.

Фестивалнинг финал босқичи Элвис Пресли туғилган – 8 январь куни ўз поёнига етади.

Маълумот ўрнида, хонанда Элвис Пресли 1935 йилнинг 8 январь куни АҚШнинг Миссисипи штатида дунёга келган. 1954 йилдан ижодий фаолиятини бошлаган Пресли рок-н-ролл жанри қироли сифатида эътироф этилган. У уч карра “Грэмми” мукофотини қўлга киритган. У томонидан ижро этилган қўшиқларнинг аксарияти эса жаҳон эстрадасининг дурдона асарларидан ҳисобланади. Хонанда 1977 йилнинг 16 август куни 42 ёшида юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Элвис Пресли Фестиваль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг