Австралияда йирик ёнғинлар сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Австралиянинг Виктория штатида ҳудудда кенг кўламли ўрмон ёнғинлари тарқалаётгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Бир неча кун ичида ёнғин қарийб 300 минг гектар майдонни қамраб олган ва камида 130 та бинони бутунлай вайрон қилган.

Штат бош вазири Жасинта Аллан сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат режими 18 та муниципалитет ва битта тоғ-курорт ҳудудига татбиқ этилган. Хавф даражаси юқори бўлган ҳудудларда тахминан 24 мингта уй ва корхона электр таъминотисиз қолган, энг юқори даражадаги огоҳлантиришлар эса 820 минг гектардан ортиқ майдонда, жумладан Буюк Океан йўли яқинида амал қилмоқда.

ОАВ қайд этишича, фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳукуматга кенгайтирилган ваколатлар беради. Хусусан, бу ҳаракатланишни чеклаш, қутқарув хизматлари эҳтиёжлари учун хусусий мулкни вақтинча фойдаланишга олиш ва аҳолини мажбурий эвакуация қилиш имконини яратади.

Аллан ёнғинларни “кенг кўламли, жуда тез тарқалаётган ва вайронкор” деб атаб, ҳозирги пайтдаги энг асосий вазифа — инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш эканини таъкидлаган. Шунингдек, у бедарак йўқолган деб ҳисобланган уч нафар шахс тирик ҳолда топилганини маълум қилган.

Ҳокимият вакиллари, ҳарорат аста-секин пасаяётганига қарамай, вазият янада оғирлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Европа мамлакатлари тарихдаги энг даҳшатли ўрмон ёнғинлари мавсумини бошидан кечиргани, йил бошидан буён Европа Иттифоқи ҳудудида 1 миллион гектардан ортиқ ўрмонлар ёнгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Австралия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг