Австралияда АҚШ аскарларини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради

Олам

image

Австралия шимолида бортида АҚШ денгиз пиёдалари бўлган ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Ҳалокат бугун, 27 август куни эрталаб “Predator's Run 2023” машқлари вақтида юз берган. Вазирлик воқеа АҚШ ҳарбийлари билан боғлиқлигини ва вертолётда австралияликлар бўлмаганини маълум қилган.

"Ушбу муҳим дастлабки босқичда биз воқеага жавоб беришга ва иштирокчилар хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратмоқдамиз", дейилади вазирлик баёнотида.

“Sky News Australia”га кўра, вертолёт қитъанинг шимолида, Дарвин қирғоқларидан 60 км узоқликда жойлашган Мелвилл оролида қулаган.

Ҳалок бўлганлар сони очиқланмаган. Аммо бедарак йўқолган аскарлар борлиги аниқланиб, уларни қидириш давом этмоқда.

Австралия шимолида бўлиб ўтаётган “Predator's Run 2023” халқаро ҳарбий машғулотларида Шарқий Тимор, Индонезия, АҚШ ва Филиппиндан 2500 га яқин ҳарбий хизматчилар қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Олтой Республикаси ҳудудида бортида йўловчилари бўлган Ми-8 вертолёти қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия вертолёт Predator's Run 2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг