Австралияда 35 йилда илк бор қор ёғди

Олам 2576

Австралия жануби-шарқида 35 йилда илк марта қор ёғди. Одамлар қорда ўйнаётган кенгуруларни видеога олди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Антарктика муз фронти сабабли Виктория ва Янги Жанубий Уэльс штатларида қор ёғган. Жанубий қутбдан келган циклон Австралия соҳилларига совуқ, кучли ўзгарувчан шамол, қор ва изғирин олиб келган.

Айни вақтда бўрон ва қор Мельбурндан шимолда катта ҳудудларни қамраб олган. Кўчаларини қор босган шаҳарларнинг кўпида одамлар воқеаларнинг бундай давом этишини кутмаган, тегишли хизматлар ҳам тайёргарликсиз бўлган. Шу сабабдан баъзи кўчаларда ҳаракат тўхтаб қолган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×