Австралияда 17 ёшли қиз акула ҳужумида ҳалок бўлди
Олам
−
04 Февраль
7941Австралиядаги пляж яқинида акула ҳужуми оқибатида 17 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 3 февраль куни кундузи Бриби оролидаги пляжда содир бўлган. 17 ёшли қиз қирғоқдан тахминан 100 метр масофада сузаётганда акула ҳужумига учраган ва ҳаёт учун хавфли жароҳат олган.
Қизнинг қўли ва танасининг юқори қисмига жароҳат етказилгани айтилмоқда. Фавқулодда хизматларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, уни қутқаришнинг иложи бўлмаган. Тахминларга кўра, воқеа содир бўлганида 17 ёшли ўсмирнинг дўстлари пляжда бўлган.
Гувоҳ Крис Поттернинг “Courier-Mail” нашрига маълум қилишича, сувдан чийиллаш овозини эшитган одамлар дастлаб қизни “оқим олиб кетган” деб ўйлашган. Фожиа содир бўлган пляж оролнинг шарқий томонида жойлашган ва сёрфинг учун машҳур жой ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Мисрнинг Хургада шаҳридаги пляжда россиялик 23 ёшли сайёҳни акула еб қўйганди. Миср денгиз фанлари ва Қизил денгиз қўриқхоналари институти мутахассислари ушбу акулани мумиёлаб, институт музейида кўргазмага қўйди.
LiveБарчаси
Эронда қуролли кучлар паради ўтказилди.
18 Апрель