Австралия Россияга қарши яна санкция киритди 

Олам

image

Австралия ҳукумати болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Мария Львова-Белова ва Россия ҳукуматининг уч вазири, шунингдек, яна 12 нафар мамлакат фуқароларига қарши санкциялар қўлланилишини эълон қилди. Бу ҳақда Австралия Ички ишлар вазирлигининг баёнотида хабар берилган.

Қайд этилишича, Австралия ҳукуматининг автоном санкциялари Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, Транспорт вазири Виталий Савельев, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбари Ирек Файзуллинга нисбатан жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, Нодавлат пенсия жамғармаси "Газфонд" президенти Юрий Шамалов, тадбиркор Александр Плехов, "Согаз" директорлар кенгаши аъзоси Михаил Клишин, "Росгеология" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Горьков, Россия тижорат кўчмас мулк бозоридаги компания - “Киевская площадь" компанияси асосчиси Год Нисанов, АФК "Система" холдингининг собиқ президенти Евгений Новитский, ЕСН компаниялар гуруҳи эгаси Григорий Березкин ва “Меркурий” компаниялар гуруҳи президенти Игорь Кесаев.

Шунингдек, рўйхатга тадбиркор Игорь Путин, "Согаз" суғурта компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Михаил Путин, “МРТ компаниялар гуруҳи” директорлар кенгаши раиси Роман Путин ва “Миллий медиа гуруҳи” директорлар кенгаши раиси Алина Кабаева ҳам киритилган. 

Шу кунгача Украина атрофидаги воқеалар туфайли Австралия 828 нафар Россия ва Беларусь фуқароларига, жумладан, икки давлат Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенкога, шунингдек Россиянинг 47 та йирик корхона ва ташкилотига нисбатан санкциялар жорий қилган. Бундан ташқари, қурол ва бутловчи қисмлар, хом ашё ва нефть ва газ қазиб олиш учун ускуналар экспорти, Россиядан энергия, қурол ва ўқ-дориларни олиб кириш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг