Австралия Россия, ЛХР ва ДХРга санкция киритди 

Олам 2691
image

Австралия ҳукумати Россия Давлат думаси депутатлари, тан олинмаган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикаси (ДХР) вазирлари, шунингдек, россиялик журналист ва телебошловчи Владимир Соловьёвга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Австралия Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилган. 

Таъкидланишича, Австралия ҳукуматининг автоном санкциялари Россия Давлат думасининг 75 нафар депутати, Донецк халқ республикасининг 20 нафар вазири ва Луганск халқ республикасининг 12 нафар вазирига нисбатан қўлланилган. Бундан ташқари, россиялик тележурналист Владимир Соловьёв ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. 

Маълумот ўрнида, шу кунгача Австралия Россия ва Беларуснинг 700 дан ортиқ фуқароларига, жумладан, Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога, шунингдек, асосий вазирларга қарши санкциялар киритган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 101
Рейтинг: 3
t
×