Австралия ҳам Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Жамият

image

Австралиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Гиринг (қароргоҳи Москва шаҳрида) кеча, 23 февраль куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қабулида бўлди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Австралиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Жон Гиринг жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик", дейди Бахтиёр Саидов.

Қайд этилишича, учрашув кун тартиби ўзаро савдони кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги имкониятларини излаш ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалаларни қамраб олган.

Маълумот учун, Гиринг Австралия Мудофаа вазирлиги, Бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси департаментида юқори лавозимларда ишлаган. Ташқи ишлар вазирлигидаги фаолияти давомида Европа ва Лотин Америкаси мамлакатлари бўлимига, сўнгра маъмурий бўлимга раҳбарлик қилган. 

У Ўзбекистондан ташқари, 2023 йил ноябрь ойида Австралиянинг Россиядаги элчиси лавозимини эгаллаган. Шунингдек, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон республикаларида ҳам аккредитациядан ўтган.

Маълумот учун, мамлакатдаги ўз миссиясини якунлаган Австралиянинг Ўзбекистондаги  аввалги элчиси Грейм Михан 2020-2024 йилларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль куни Бахтиёр Саидов Кубанинг Ўзбекистонга янги элчисидан  ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Австралия элчи Жон Гиринг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг