Австралия ҳам Россияга қарши санкцияларини кенгайтирди
Олам
−
24 Февраль
2477Австралия Россияга қарши янги санкцияларини эълон қилди. “Қора рўйхат”дан 55 киши ва 37 ташкилот ўрин олди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Пенни Вонг маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, янги чекловлар украиналик болаларни Россияга ўтказишга алоқадор шахсларга қарши қаратилган. Санкциялар Россиянинг мудофаа, энергетика, тоғ-кон саноати, медиа компаниялари, шунингдек, Беларусь, Эрон ва Шимолий Кореядаги “Россия харидлари тармоқлари” билан боғлиқ ташкилотларга ҳам таъсир қилади.
Умуман олганда, Украинада уруш бошланганидан бери россиялик 1200 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар Австралия санкцияларига дучор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши 13-санкциялар пакетини эълон қилганди. У нафақат Россиядан, балки унинг бир қатор ҳамкор давлатлари, жумладан Хитой, Эрон ва Шимолий Кореянинг 200 га яқин жисмоний ва юридик шахсларини ўз ичига олганди. АҚШ ҳам Россияга қарши санкцияларини кенгайтирганини эълон қилди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси