Авиаҳалокатга учраб вафот этган футболчининг отаси ҳам вафот этди
Спорт
−
26 Апрель 2019
7373Жорий йилнинг 21 январь куни Ла-Манш осмонида Франциянинг “Нант” клуби собиқ ҳужумчиси Эмилиано Сала авиаҳалокатга учраган эди.
У ўша куни янги жамоаси “Кардиф” сафига қўшилиш учун сўнгги марта парвоз қилди. Афсуски унинг парвози ўз якунига етмади. Носоз самалиётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 28 ёшли футболчи ҳам вафот этган эди.
Орадан уч ой вақт ўтиб унинг отаси ҳам ҳаёт билан видолашди. Маълум бўлишича, Эмилиано Саланинг отаси юрак ҳуружидан вафот этган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь