Авиаҳалокатда жабрланган россияликлар Москвага олиб кетилади (видео)
Олам
−
25 Декабрь
4446Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тиббий модулларга эга Il-76 махсус самолёти Қозоғистонда Embraer 190 самолёти қулаши оқибатида жабрланган Россия фуқароларини Москвага етказади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг топшириғига биноан ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков топшириғига кўра, махсус рейс Москвадан Ақтауга учди ”, деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг қўшимча қилишича , Бакудан Грознийга учаётган йўловчи самолёти ҳалокатида жабрланган россияликларни тиббий самолёт санитария эвакуациясини амалга оширади.
Маълум қилинишича, борт жабрланувчиларни ташиш учун барча зарур техникалар билан жиҳозланган, замонавий махсус тиббий модуллар, сунъий нафас олиш аппаратлари ва юрак мониторлари парвоз вақтида беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳолатини кузатиш имконини беради.
Шунингдек, баъзи манбалар Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда психологик ёрдам маркази психологлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари жабрланганларга парвозда ҳамроҳлик қилиши ҳақида хабар берган.
Тиббий модуллар ярадорлар ва фавқулодда вазиятлар қурбонларини ташиш, шунингдек, интенсив терапия ва сунъий шамоллатиш учун мўлжалланган.
Битта модул тўртта қурбонни сиғдира олади. Il-76TD транспорт самолётига жами бешта модул ўрнатилиши мумкин, уларни ўрнатиш атиги 20 дақиқа давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу авиаҳалокат муносабати билан МДҲнинг норасмий саммитида қатнашмай Бакуга қайтди. Россия Президенти Владимир Путин эса ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча жабрланганларга тезроқ шифо топишини тилаган. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Илҳом Алиев ва Владимир Путинга Қозоғистоннинг самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллаган.