Авария сабаб пойтахтнинг айрим ҳудудлари “свет”сиз қолди
Жамият
−
10 Август 2023
2931Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бугун, 10 август куни Олмазор туманидаги “Сағбон” ҳамда “Виставочный” подстанцияларидан чиқувчи юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоғида фавқулодда авария ҳолати содир бўлган.
Бунинг натижасида тумандаги “Ислом ота” ҳамда “Университет” маҳаллаларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
“Ҳозирги вақтда, АЖ филиалининг махсус тезкор бригада ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси