Aтрофимдаги бир эмас, ўнлаб одамларда коронавирус аниқланди – Путин Душанбега бормагани ҳақида

Олам

image

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Тожикистонда ўтадиган саммитида иштирок этмаслиги, унинг атрофидаги мулозимларда коронавирус аниқлангани сабабли, карантинда бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 16 сентябрь куни Владимир Путин Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдаги саммитида онлайн иштирок этиб, атрофидаги бир ёки икки эмас, балки ўнлаб мулозимларининг коронавирус билан касалланганини маълум қилди.

“Aфсуски, мен Душанбега ташрифимни бекор қилишга мажбур бўлдим. Бундан жуда афсусдаман. Aйни вақтда атрофимдаги бир эмас, ўнлаб одамлар коронавирус билан касалланган. Шунинг учун биз бир неча кун давомида ўзимизни изоляция қилиш режимига ўтишимиз керак”, дейди Путин.

Хабарингиз бор, Россия Президенти маълум вақт карантинга чиққанлиги учун КХШТнинг навбатдаги саммитида онлайин иштирок этмоқда.

“Aфсуски, мен ҳар бирингиз билан қўл бериб кўриша олмайман, қучоқлай олмайман. Aммо, биз ташкилотимиз олдида турган асосий вазифаларни муҳокама қилишда узоқдан туриб бўлса ҳам қатнашишдан манфаатдормиз”, дея таъкидлади Владимир Путин.

Маълумот ўрнида, Россия Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларида ҳам онлайн иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг