“Атлетико” “Бавария” футболчисини “нишонга олди”
Спорт
−
31 Октябрь 2022 3629 1 дақиқа
Германия Бундеслигасида, "Бавария" сафида тўп сураётган франциялик ҳимоячи Бенжамен Павар фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" футболчининг немис гранди билан муносабатлари кескинлашганидан унумли фойдаланиш ниятида. Бенжаминнинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Павар умумий барча мусобақаларда 17 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Муштарий Ғаниева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь