Атамбоевни ҳибсда тутиш муддати яна узайтирилди
Олам
−
14 Январь 2020
4366Суд Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни ҳибсга олиш муддатини 15 мартгача узайтирди. Бу ҳақда РИА Новости Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев таяниб хабар бермоқда.
"Бугун йиғилишда эҳтиёт чораси икки ойга, яъни 15 мартгача узайтирилди", дейди адвокат.
Жоошевнинг сўзларига кўра, судланувчиларнинг адвокатларидан бирининг касаллиги сабабли ишни кўриб чиқиш яна қолдирилган. Кейинги суд мажлиси 16 январь куни бўлиб ўтади.
Атамбоев илк бор 2019 йилнинг 9 август куни 18 кунлик ҳибсга олинганди. Ўшандан кейин у озодликка чиққани йўқ. Аксинча, собиқ давлат раҳбарига нисбатан жиноий ишлар сони ортиб, унинг ҳибсда сақланиш муддати бир неча бор узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев қонундаги ўғри (вор в законе) Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши юзасидан жоний жавобгарликка тортилган эди. Атамбоев иши юзасидан ўтган йилнинг декабрь ойига белгиланган суд мажлиси икки марта қолдирилди. Суд бугун, 9 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Азиз Батукаев 2006 йилнинг август ойида Аламудин туман суди ҳукми билан 16 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унинг молу мулки мусодара қилинган. Батукаев 2006 йилда Бишкек шаҳри яқинида колонияда оммавий тартибсизлик уюштирганликда ва ҳужум пайтида Қирғизистон парламенти депутати Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бошқармаси раҳбари Икматулла Полотов ва парламентнинг икки нафар ходимини ўлдиришда айбланган. Азиз Батукаев 2013 йил 9 апрелда “оғир касаллик” туфайли шартли равишда озод қилинган. У бундан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудини тарк этган.
Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Батукаев ҳозирда Чеченистонда ноқонуний қурол сақлагани учун жазо муддатини ўтамоқда.
“Жиноий авторитет”га нисбатан жиноий ишни қайта қўзғатилганини 17 апрель куни Қирғизистон Бош прокурори Откурбек Жамшитов маълум қилди.
LiveБарчаси