Атамбоевга жиддий айбловлар, тўхтамаётган доллар курси, Ўзбекистонга юкланган компенсация ва бошқа хабарлар

Жамият

image

Якунига етаётган 13 август кунининг энг муҳим воеқалари билан қуйида танишинг.

Ўзбекистонда 2 кун умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистонда умухалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди.

“Лукойл” Ўзбекистон ҳисобига ривожланяпти

“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳисобига углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириб боряпти. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида газ қазиб чиқариш 8 фоизга кўпайди. Нефть қазиб олиш эса деярли 1,3 фоизга ортди.

Шомуродов тўпурарлар пойгасида биринчиликка чиқиб олди

“Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия премьер лигасининг 5-турида “Крылья Советов”га қарши ўйиндаги ягона голнинг муаллифи бўлди.

24 ёшли футболчи РПЛ доирасидаги 3-ўйинида кетма-кет гол уряпти. Шомуродов 5 ўйинда 4 та гол уриб, тўпурарлар рўхйтида Артём Дзюба (Зенит) ва Александр Соболёв (Крылья Советов) билан биргаликда биринчи ўринни бўлишиб турибди.

UFC жангчиси Маҳмуд Муродовни жангга чорлади, Муродов унга жавоб қайтарди

Боксчи Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовни "жаҳоннинг энг яхши ММА жангчиси" деб атаганди. Instagram`да қолдирилган постга UFC жангчиси Генри Сехудо жавоб қайтарди.

Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл калтакланиб, зўрланди

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл уч эркак томонидан калтакланиб, зўрланди. Воқеа жорий йилнинг 10 август куни Деҳлининг жануби-ғарбидаги Васант Кунж туманида юз берган.

Ҳиндистонга икки ой аввал келган ва дўстлари билан Мадагирида яшаган аёл ўз шикоятида айбланувчилардан бири унинг таниши экани, улар етти ой аввал танишгани ва у Гургаонда яшашини айтган.

Ўзбекистонда доллар нархи 9 000 сўмга етди

Пойтахт Тошкент шаҳрида арзонгинага 65 700 доллар сотиб олмоқчи бўлган фуқаро алданиб қолди. 41 ёшли Абдулла У. ИИБга мурожаат қилиб, аризасида 34 ёшли Истора Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Истора Абдуллага 460 000 000 сўмга банкдан “арзон” нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65 700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган. Эркак аёлга ишониб, жорий йилнинг январь-март ойларида умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган.

Австралияда 35 йилда илк бор қор ёғди

Австралия жануби-шарқида 35 йилда илк марта қор ёғди. Одамлар қорда ўйнаётган кенгуруларни видеога олди. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Антарктика муз фронти сабабли Виктория ва Янги Жанубий Уэльс штатларида қор ёғган. Жанубий қутбдан келган циклон Австралия соҳилларига совуқ, кучли ўзгарувчан шамол, қор ва изғирин олиб келган.

Актриса қарзи туфайли чет элга чиқолмаслиги мумкин

Суд ижрочилари актриса Aнастасия Заворотнюкнинг чет элга чиқишини тақиқлашни талаб қилди. Москвадаги Никулин суди Суд суд ижрочиларининг баёнотини 2 сентябрда кўриб чиқади. Заворотнюк ижро тўлови учун 1,6 миллион рубль миқдорида қарзни тўлашга мажбурдир.

Атамбоевга янги айбловлар қўйилди

Қирғизистон Бош прокуратуарси собиқ Президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларда айблов эълон қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура вакили Замир Бейшекеев маълум қилди.

Алмазбек Атамбоев бундан тақшари, давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда ҳам айбланди.

ПСЖ дўкони Неймарнинг либосларини йиғиштириб олди

Бразилиялик футболчи Неймар ПСЖдан кетишга жуда ҳам яқин турибди. Клуб дўкони Неймарнинг барча либослари ва экипировкаларини олиб ташлади. 

ПСЖ раҳбарияти бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермади, аммо 27 ёшли Неймарнинг пойтахт клубидан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурмоқда.

Украина Президенти русларга яхшилик қилмоқчи

1

Владимир Зеленский ҳукуматга русларга Украина фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни буюрди. Ҳужжатда "сиёсий эътиқоди учун таъқиб қилинганлар" ҳақида гап боради. Фармонга кўра, соддалаштирилган тартиб "Украинанинг миллий хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлашда" қатнашган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам қўлланилади. 

Ўзбекистон 13 млн долларлик компенсация масаласида АҚШга юзланди

АҚШнинг Колумбия округи федерал суди Ўзбекистон Ҳукуматининг инвестициявий низо бўйича арбитраж судининг Oxus Gold PLC компанияси фойдасига чиқарилган қарори ижросини бекор қилиш юзасидан расмий мурожаатини қисман қаноатлантирди. Суд материалларига кўра, америка судининг компетентлиги масаласи алоҳида эшитувда кўриб чиқилади.

Мурод Хонтўраевни пичоқлаганларга ҳукм ўқилди

Тошкентда яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевни пичоқлаб кетганларга суд ҳукми ўқилди. Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Б. Муслимов ва М. Мирҳамидовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг