Атамбоевга тааллуқли иш юзасидан суд жараёни бошланди

Олам

image
Атамбоев нимадан бош тортяпти? north_east

Атамбоев нимадан бош тортяпти?

2019 йилнинг август ойида Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Қой-Тош қишлоғида собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш вақтида оммавий тартибсизликлар бўлган эди. Бугун, 23 март куни пойтахтнинг Первомайский туман судида ушбу воқеа устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“23 март куни Первомайский туман судида 2019 йилнинг 7-8 август кунлари Қой-Тош қишлоғида юз берган тартибсизликлар юзасидан суд жараёни бошланди", деди суд девонхонаси вакили.

Унинг сўзларига кўра, бу иш бўйича 14 нафар шахсга айблов эълон қилинган. Улар орасида Aтамбоев, Президент аппарати собиқ раҳбари Фарид Ниязов, шунингдек, миллий парламент аъзолари Aсель Кодуранова ва Ирина Карамушкина ҳам бор. Мамлакат собиқ Президенти Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) тергов ҳибсхонасидан суд биносига етказилган. Атамбоев у ерда 2019 йилнинг августидан бери ҳибсда сақланмоқда. 

Маълумот ўрнида, Атамбоев 8 август куни Чуй вилоятининг Қой-Тош қишлоғида ўз қароргоҳида 24 соат давом этган махсус операция пайтида ҳибсга олинган. Операция пайтида махсус кучларнинг бир ходими ўлдирилган. Қарама-қаршилик пайтида 100 дан ортиқ одам, шу жумладан, полиция ходимлари жароҳатланган. Собиқ Президентни қўлга олишгач, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасига олиб боришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Алмазбек Атамбоев

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made