Атамбоев нимадан бош тортяпти?
Олам
−
05 Февраль 2020
7848Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев ўтган йилнинг август ойида Чуй вилоятининг Қой-Тош қишлоғида қўлга олинган пайтда содир бўлган тартибсизликлар билан боғлиқ жиноий ишни ўрганишдан бош тортди. Бу ҳақда бугун, 5 февраль куни ТАССга собиқ давлат раҳбарининг адвокати Замир Жоошев хабар берди.
"Президент ушбу жиноий иш материаллари билан танишишдан бош тортди", деди у. Унга кўра, иш ҳажми 80 жилддан иборат. Ўтган йилнинг кузида Атамбоев унга қарши қўзғатилган жиноий иш ноқонуний, деб иддао қилган ва шу сабабли тергов тадбирларида қатнашишдан бош тортган.
Атамбоевдан ташқари, Қой-Тош қишлоғида юз берган воқеаларда 20 га яқин одам, шу жумладан миллий парламентнинг бир неча депутати ва Президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов ҳам айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, парламент дахлсизлигидан маҳрум бўлган Атамбоев 8 август куни Чуй вилоятининг Қой-Тош қишлоғида ўз қароргоҳида 24 соат давом этган махсус операция пайтида ҳибсга олинган. Операция пайтида махсус кучларнинг бир ходими ўлдирилган. Қарама-қаршилик пайтида 100 дан ортиқ одам, шу жумладан полиция ходимлари жароҳатланган. Собиқ Президентни қўлга олишгач, Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасига олиб боришган. Атамбоев ҳамон ўша ерда сақланмоқда.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси