Атамбоев ва унинг шериклари қандай шароитда сақланяпти?

Олам

image

Қўй-Тош воқеаларидан бир ой ўтиб ҳибсга олинган Aлмазбек Aтамбоев ва унинг шерикларининг ҳибсдаги ҳолати ҳақида “Кактус медиа” ўрганиш олиб борди. 

Қўй-Тош ишидаги гувоҳлар - ҚСДП вакиллари Кундуз Жолдубаев, Aсел Кодуранова, Aдил Турдуқулов, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 9-бўлим ходими, собиқ Президентнинг соқчиларидан бири бўлган Канат Сагинбаев ва Равшан Жеенбековларнинг барчаси сўроққа келишга ваъда берган.

22 август куни Ирина Карамушкина 8 август воқеаларида гувоҳдан гумон қилинувчига ўтказилиши маълум бўлди. Депутатнинг сўзларига кўра, унинг айбдорлиги тўғрисида бирон-бир далил тақдим этилмаган. У 8 октябргача уй қамоғида бўлади.

“Aлмазбек Шаршенович камерада ёлғиз ўзи. Бу камерада бир неча киши ушлаб турилиши мумкин, лекин у ёлғиз қолган. Атамбоевни кузатиб турган зобитлар унга ҳурмат билан муносабатда бўлади, шунинг учун собиқ Президентнинг ҳибсда сақлаш шароитларидан шикояти йўқ. Шанба кунлари, умумий қоидаларга кўра, қариндошлари унга ўзи ёқтирган таомларни келтириши мумкин, у МХДҚ тергов ҳибсхонаси кутубхонасидан фойдаланади”, деди Атамбоевнинг адвокати.

Фарид Ниёзов 8 августга ўтар кечаси Aлмазбек Aтамбоев билан бирга ҳибсга олинган. 10 август куни суд уни 8 октябргача ушлаб туришга қарор чиқарди. У собиқ Президентнинг бошқа шериклари сингари, “гаровга олиш” ва “оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш” моддалари бўйича айбланмоқда. Ҳозир у биринчи қамоқхонада сақланмоқда. Ниёзовнинг адвокати Улан Индикеевнинг сўзларига кўра, Ниёзов ҳибсда сақлаш шароитларидан шикоят қилмайди.

"Фарид у ерда ҳеч қандай тазйиқ ва имтиёзларсиз ҳибсда сақланмоқда. У 12 кишилик камерада. Қўй-Тош ишида ушлаб турилганлар улар билан алоқада бўлмасликлари учун турли камераларга жойлаштирилган, шу сабабли Ниёзов бошқа оддий маҳбуслар билан бирга ушлаб турилган.  Биз унинг оиласи билан кўришишига рухсат сўраш ниятидамиз", деди Фарид Ниёзовнинг адвокати.

Aмантур Жамғирчиев - ҚСДП сиёсий кенгаши аъзоси ва “Ҳайкол Aла-Тоо” жамоат ташкилотининг собиқ раҳбари. Унга Қирғизистон Жиноят кодексининг "Гаровга олиш" ва "Оммавий тартибсизликларни уюштириш" моддалари бўйича айблов қўйилди. 10 август куни у 8 октабргача ҳибсга олинган. Ҳозир у биринчи қамоқхонада сақланмоқда. Жамғирчиевнинг адвокати Бақтибек Жумашевнинг сўзларига кўра, у умумий камерада сақланмоқда. Ҳибсга олиш шароитлари бўйича шикоятлари йўқ.

Aлга Киличев, Кяз Смаилов, Фарҳод Бабиев биринчи тергов ҳибсхонасида 9 октабргача, Марат Шаменов 11 октабргача ҳибсда бўлади.

Қирғизистон Республикаси Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази директори қийноқ ва ноинсоний муносабат ҳақида шикоятлар бўлмаганини айтди. Улар бошқа маҳбуслар билан доимий камерада сақланади.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни МХДҚ махсус кучлари Қўй-Тош қишлоғида собиқ Президент Aлмазбек Aтамбоевни ҳибсга олган. Унинг тарафдорлари Бишкек марказида митинг ва тартибсизликларни уюштиришга уринганлар.

Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлишди. 9 август куни собиқ Президентга Батукаевни озод қилишда айблов қўйилиб, икки ой давомида Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасида ушлаб турилади.

7 дан 9 августгача 136 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Улардан бири, "Aльфа" ходими Усен Ниязбеков вафот этди. Чуй вилояти марказий ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самат Қурманқулов комада бўлиб, Москвага олиб кетилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Атамбоев шериклари

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг