Асқар Акаев Қирғизистонни тарк этди
Олам
−
08 Август 2021
15192Бугун, 8 август куни Қирғизистоннинг биринчи Президенти Асқар Акаев мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда 24.кг ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:35 да собиқ давлат раҳбари Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Бишкек-Москва йўналишидаги рейсида учиб кетган. Баъзи маълумотларга кўра, у билан бирга ўғли Илим ҳам бўлган.
Аввалроқ, Асқар Акаев “Қумтор” кони бўйича шартнома тузишда йўл қўйган хатоларини тан олиб, Қирғизистон халқидан кечирим сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни 16 йил мобайнида Россияда яшаб келган Акаев ватани — Қирғизистонга қайтарилди. Дастлаб, собиқ Президенти “Қумтор” олтин кони бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан сўроқ қилинди. Сўнгра, у давлат раҳбари Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувдан сўнг, Асқар Акаев матбуот анжуманида Қирғизистон Президентига “ҳамма нарсани айтиб бериш” имконияти учун миннатдорлик билдирган.
Маълумот ўрнида, Асқар Акаев Қирғизистонни 1991 йилдан 2005 йилгача бошқарган, у давлат тўнтариши натижасида лавозимидан четлатилган. У 2005 йилдан бери Россияда бўлиб, илмий фаолият билан шуғулланган. 2021 йилнинг июль ойида Акаев халқаро қидирувга берилган. Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Феликс Куловнинг айтишича, собиқ президентнинг ўзи ихтиёрий равишда Бишкекка келиб, “Қумтор”га қарши жиноий иш доирасида гувоҳлик берган.
LiveБарчаси