Ашраф Ғани ШҲТ саммитига таклиф қилинди

Олам

image

Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига таклиф қилинди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

У Афғонистон ШҲТ кузатувчиси эканини эслатган. Вазирга кўра, бундай давлатлар вакиллари ташкилотнинг барча йиғилишларида иштирок этади. Шу сабабдан собиқ давлат раҳбари таклиф қилинган.

Маълумот учун, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг юбилей саммити жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбеда ўтказилади. Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Афғонистондаги вазият бўлади.

Мазкур саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияни жорий йилнинг 31 август куни тўлиқ якунлади. Бироқ, америкаликлар афғон диёрини тарк этишни якунламасидан 15 август куни мамлакатда ҳокимият алмашди. “Толибон” Ашраф Ғани ҳукуматини ағдарди. Президент Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди.

Ғани Афғонистондан кетиб, Бирлашган Араб Амирликларидан паноҳ топди. Собиқ Президент Қобулда қон тўкилмаслиги учун лавозимидан истеъфога чиққанини таъкидлади. У тез орада ватанига қайтмоқчилигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг