Президент Мирзиёев ҳафта ўртасида Тожикистонга сафар қилади
Жамият
−
13 Сентябрь 2021
4451Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Ташкилот ўзининг 20 йиллигини нишонлайди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Асадовга кўра, саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлат раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.
Шунингдек, Душанбеда янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.
Бундан ташқари, ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Душанбеда ШҲТ ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари илк бор Афғонистондаги вазият бўйича муҳокама ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь