Ашёвий далилларни расмийлаштириш тартиби ўзгарди

Жамият

image
Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади north_east

Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади

Бош прокуратура, Олий суд, ДХХ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДБҚ, ДСҚнинг қарори билан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Радиоактив материаллар, шунингдек қурол-яроғларга тааллуқли қуйидаги қўшимчалар киритилди:

•    радиоактив материалларни олиб қўйиш мутахассис иштирокида амалга оширилади;
•    радиоактив материаллар экспертизадан ўтказилади ва сақлаш учун ФАнинг Ядро физикаси институтига ёки белгиланган лицензияга эга бўлган бошқа ташкилотга топширилади;
•    радиоактив материаллар ФАнинг Ядро физикаси институти ёки лицензияга эга бўлган бошқа ташкилот томонидан йўқ қилинади;
•    терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси давомида олиб қўйилган ёхуд тақдим қилинган ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар, гиёҳвандлик воситалари суд-тиббий бўлинмаларида текширувдан ўтказилганидан кейин фақат ИИВ, ДХХ органларида ёки Мудофаа вазирлигининг ҳарбий муассасаларида сақланади.

Шунингдек, зарур ҳолларда нарсаларни олиб қўйиш, тақдим қилиш чоғида фотосуратга ёки видеоёзувга тушириш белгиланди. ЖПКнинг 91-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳаракатлар мажбурий тарзда видеоёзув орқали қайд этилади. Бунда, фотосуратлар, видеоёзув баённомага илова қилинади ва процессуал ҳаракатнинг номланиши, санаси, жойини изоҳловчи ёзувлар билан расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, олиб қўйилаётган ёки тақдим қилинаётган нарсалар рўйхатини, уларнинг миқдори кўплиги сабабли тузиш имконияти бўлмаса, улар ўрамга солиниб муҳрланади. Бунда нарсалари олиб қўйилган ёки қабул қилинган шахс, холислар, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, судья томонидан ёзувлар ва имзолар билан тасдиқланган ёрлиқлар билан таъминланади. Бундай ҳолатларда, олиб қўйилаётган, тақдим этилаётган нарсаларнинг рўйхати терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда холислар иштирокида тузилади ва бу ҳақда баённомада нарсалар солинган ўрамдаги муҳрлар ва имзолар бутунлиги кўрсатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг