Ободонлаштириш ходимларига устама тўланади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 27 октябридаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ободонлаштириш соҳасидаги ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ташкил этилган туман ва шаҳарларда ободонлаштириш хизмати қамровини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

•    Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом;
•    Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган  шаҳар ва туманлар рўйхати.

Ўзгартиришга мувофиқ махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига:

•    ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади;
•    овқатланиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорда ҳар чораклик мукофот тўланади:

Шунингдек, Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган  шаҳар ва туманлар рўйхатининг янги таҳрири қабул қилинди. Хусусан, тўлдирилишича, шунингдек бундай бўлимлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов  тумани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Янгиобод туманлари ва ҳ.к.да ташкил этилади.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг