Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
10 Август
8349Франция мезбонлиги остида ўтаётган Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича финал учрашувида -71 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев Мексика вакили Марко Алонсо Верде Альваресга қарши рингга кўтарилди ва уни мағлуб этиб, Париж Олимпиадасининг олтин медалига эга бўлди.
Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги медаллари сони 7 тага етди - 4 та олтин ва 3 та бронза.
Шунингдек, бугун боксчилардан Лазизбек Мулложонов финал жангларида иштирок этади.
LiveБарчаси