Башар Асад Ўзбекистонга келишини истардим – Эрдўған

Олам

image

Эрдўған Сурия Президенти Самарқандга келса, Башар Асад билан ШҲТ саммити доирасида учрашишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Мен Асаднинг Ўзбекистонга келишини, у билан учрашишини истардим, лекин кела олмайди. Сурия у туфайли ва унинг хатти-ҳаракати туфайли бўлинади. У ўз ҳокимиятини ҳимоя қилиш учун мухолифатга қарши курашди. Ўзбекистонга кела олмаслиги жуда ачинарли. Мен у билан учрашиб, юзига бу гапларни айтардим”, дея Эрдўғаннинг аввалроқ партиядошлари билан учрашувда айтган сўзларини келтиради журналист.

Маълумот учун, Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Сурия Президенти Башар Асад ҳам Ўзбекистонга келиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинроқ бу маълумотлар расмийлар томонидан рад этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

505

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг