Артур Таймазов урушга боради

Спорт

image
0:00
0:00
download

Эркин кураш бўйича 2004 йилги Олимпиада чемпиони, Россия Давлат думаси депутати Артур Таймазов Украинадаги махсус ҳарбий операцияларда иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда Wargonzo лойиҳасининг Telegram каналида хабар берилди.

Хабарга кўра, Таймазовнинг танлови кўпчиликни ҳайратда қолдирган. Спортчи фаолиятининг катта қисмини эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасида ўтказган. 2004 йилги Олимпия ўйинларидан ташқари, курашчи 2008 ва 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам олтин медалларни қўлга киритган, бироқ кейинчалик допинг-тестларида тақиқланган моддалар топилгани сабабли у иккита медалдан маҳрум қилинган эди.

Маълумот учун, Артур Таймазовнинг акаси Тимур Таймазов Украина терма жамоаси таркибида оғир атлетика бўйича 1996 йилги Олимпия ўйинларида чемпион бўлган.

Аввалроқ, кўплаб бошқа рус спортчилари ҳам ҳарбий операцияларга жалб қилингани маълум бўлганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2685

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг