“Арсенал” йирик трансферни амалга оширмоқчи

Спорт 1928
image

“Манчестер Сити”нинг англиялик форварди Раҳим Стерлинг фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Футболчи асосий таркиб учун курашда Фил Фоденга енгилгани боис, Манчестер шаҳрини тарк этишга қарор қилган.

Маълум бўлишича, Стерлингга айни дамда қизиқиш билдирган ягона клуб — бу “Арсенал”. Футболчи АПЛдан бошқа чемпионатда ўйнашни хоҳламаяпти, шу сабаб у “канонирлар”нинг таклифига розилик билдириши мумкин.

“Арсенал” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Микель Артетага трансферлар ойнасида 2 йирик трансферни амалга оширишга ваъда берган. Стерлинг уларнинг биринчиси бўлиши мумкин. Айни дамда Стерлингнинг тахминий трансфер суммаси 90 миллион еврони ташкил этиб турибди.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×