“Арсенал” стадионида намозхона ташкил этилди
Спорт
−
12 Март
5400Рамазон ойи бошлангани муносабати билан Лондоннинг “Арсенал” клуби уй стадиони “Emirates”да футболчилар учун намозхона очилди. Бу ҳақда клубнинг мисрлик футболчиси Муҳаммад Эль-Ненни ўз Х саҳифасида маълум қилди.
“Намоз учун янги хонанинг ажратилиши “Арсенал”нинг бўлажак футболчиларининг ҳам ҳаётини ўзгартириб юборади. Мен ушбу ташкилотчиликка алоқаси бўлган барчадан миннатдорман”, деб ёзди Эль-Ненни.
Қайд этилишича, намозхонани Муҳаммад Эль-Неннининг ўзи очиб берган.
Намозхонанинг ташкил этилиши “Арсенал”нинг клубда маданий инклюзивликни ривожлантиришга эътиборидан далолат беради. Ўз футболчилари ва ходимларининг диний урф-одатларини тан олиш ва ҳурмат қилиш орқали “Арсенал” турли миллат вакиллари қўллаб-қувватланаётганини ва қадрланишини ҳис қиладиган муҳит яратишни мақсад қилган.