“Арсенал”нинг собиқ ўйинчиси клуб бош мураббийи бўлди

Спорт 2535
image

Лондоннинг “Арсенал” клубига 37 ёшли испаниялик мутахассис Микель Артета бош мураббий этиб тайинланди.

Клуб расмий сайтида хабар берилишича, Микель Артета “тўпчилар” билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган. Шу тариқа Артета Унаи Эмери бўшатилганидан кейн унинг вазифасини бажараётган Фредерик Юнбергнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Артета 2011-2016 йилларда “Арсенал”да тўп сурган. У клуб билан икки карра Англия Кубоги ва Суперкубогини ютган.

Микель Артета бунга қадар “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ассистенти сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”н 1996-2018 йиллар давомида узлуксиз бошқарган франциялик мутахассис Арсен Венгер лавозимин тарк этгач, унинг ўрнини испаниялик Унаи Эмери эгаллаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×