“Арсенал” мавсумнинг ярмида 50 очко тўплаган тўртинчи АПЛ клубига айланди

Спорт

image

“Арсенал” Англия Премьер-лигасининг ярим мавсумида 50 очко тўплаган тўртинчи клуб бўлди.

Ўтказилган 19 учрашувдан сўнг лондонликлар 50 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги “Манчестер Сити”дан 5 очко олдинда бормоқда.

Шу вақтга қадар АПЛда 38 учрашувдан иборат мавсумнинг ярмида жамоалар 50 очкодан кўп тўплаган ҳолат беш марта юз берган. Бу ишни “Манчестер Сити“ (2017-2018),  “Ливерпуль” (2019-2020), “Челси” (2005-2006) ва яна “Ливерпуль” (2018-2019) уддалаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 январь куни Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди. Лондондаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “Арсенал” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ “Арсенал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг