“Арсенал”га қарши финал ва ЖЧ олдидан Дембеле жароҳат олди
Спорт
−
11:34 624 1 дақиқа
Кеча, 17 май куни “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Усман Дембеле Франция чемпионатининг 34-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда жароҳат олди.
ПСЖ сафарда “Париж”га қарши баҳс олиб борди. Дембеле биринчи бўлим ўрталарида ноқулайлик ҳис қилгани сабабли алмаштиришни сўради ва 27-дақиқада унинг ўрнига Гонсалу Рамуш майдонга тушди. Франциялик ҳужумчи захира ўриндиғига йўл олар экан, дарҳол майдонга ўтириб қолди.
ПСЖ мавсумни 30 май куни “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финал учрашуви билан якунлайди.
Дембеле шунингдек, 11 июнь куни АҚШ, Канада ва Мексикада старт оладиган жаҳон чемпионати учун Франция терма жамоаси таркибига ҳам чақирилган эди.
Маълумот учун, 29 ёшли Дембеле амалдаги “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди.

Live
Барчаси