“Арсенал” “Барселона” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Спорт
−
23 Декабрь 2021
4433“Барселона” ҳимоячиси Сержиньо Дест қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар 21 ёшли АҚШлик футболчи учун 30-35 миллион евро миқдоридаги суммани талаб қилган.
Аввалроқ, Дестни Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби янги футболчиларни сотиб олиш ва молиявий барқарорликни сақлаб қолиш учун 5 нафар футболчини сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик. Улар орасида Сержиньо Дест ҳам бор.
Маълумот учун, Дест жорий мавсумда Испания Ла лигасининг 12 ўйинида 3 та голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель