Ароқчи Европа ТИВ раҳбарлари билан учрашиш учун Женевага борди (видео)

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Женевага етиб борди, у ерда Германия, Франция ва Буюк Британиядаги мавқедошлари билан Эрон ядро дастури бўйича музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ароқчининг Telegram-каналида хабар берилди.

19 июнь куни “Al Arabiya” нашри Ароқчининг Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жан-Ноэль Барро, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва Германия Ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль билан музокаралар ўтказиш режалари ҳақида хабар берганди. Учрашувлар ушбу давлатларнинг илтимосига кўра бўлиб ўтиши таъкидланди. Эрон матбуоти эса учрашувни Ароқчининг европалик ҳамкасблари талаб қилганини ёзмоқда. Учрашувда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ҳам иштирок этади.

Кейинроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Женевада бўлиб ўтган музокараларни тасдиқлаб, улар ядровий муаммо ва Исроилнинг “ҳарбий тажовузи” ​​ортидан минтақадаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш учун ўтказилишини айтди. 

Буюк Британия, Франция ва Германия 2015 йилда имзоланган, санкцияларни юмшатиш эвазига Эроннинг ядровий дастурини чеклашни кўзда тутувчи Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасининг иштирокчиларидир. 2018 йилда АҚШ келишувдан чиққанидан кейин Теҳрон келишув бўйича ўз мажбуриятларининг бир қисмидан воз кечди. Бу йил EI3 Эронни 18 октябргача янги ядровий битим имзолашга чақирди. Акс ҳолда, Лондон, Париж ва Берлин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Теҳроннинг ядровий ўзгаришларига жавобан унга қарши жорий қилган барча санкцияларини тиклайдиган снапбаск механизмини ишга тушириш билан таҳдид қилишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Wall Street Journal” нашри Исроил Эрон билан урушга қанча маблағ сарфлаётгани ҳақида хабар берганди. Нашрга кўра, Исроилнинг Эрон билан давом этаётган қуролли можародаги ҳарбий харажатлари кунига юзлаб миллион долларни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франция Эрон Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг